Димаш Қудайберген Хитой мифологик бадиий фильмини дубляж қилди

Димаш Қудайберген Хитой мифологик бадиий фильмини дубляж қилди
Фото: видеодан кадр

China Media Group Марказий радио ва телеканали «Weibo» ижтимоий тармоғида (Facebookнинг хитойча версияси) машҳур қозоқ қўшиқчиси Димаш Қудайбергеннинг дубляж қилган мифологик бадиий фильмни эълон қилди, деб хабар беради Каzinform.

“Ажойиб Шин-Нунг” деб номланган фильм Хитой мифологиясидаги “Шин-Нунг” буюк сиймоси ҳақида ҳикоя қилади.

Хитой афсона ва ривоятларига кўра, “Шин-Нунг” одамларга буғдой етиштириш, кийим тикиш, ўт-ўланлардан дори тайёрлашни ўргатган. У Хитой мифологиясида инсоният цивилизациясининг ривожланишига йўл кўрсатган сеҳрли шахсдир.

Хитой матбуотига кўра, қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайберген фильмни қозоқ тилига дубляж қилиш учун махсус таклиф қилинган.

Сўнгги хабарлар