Димаш Қудайберген Халқаро миграция ташкилотининг эзгу ният элчиси бўлди

ASTANA. Kazinform - Жаҳонга машҳур қўшиқчи ва бастакор Димаш Қудайберген Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) эзгу ният элчилари қаторига кирди, дея хабар беради Кazinform ташкилотга таяниб.

Димаш
Фото: dimashnews

ХМТ бугун ўтган йилнинг ноябрь ойида эълон қилинган ХМТнинг биринчи глобал элчиси, олимпиячи сэр Мо Фараҳга қўшиладиган тўққизта эзгу ният элчиси - санъаткорлар, рассомлар, спортчилар ва бошқа машҳур шахсларни тайинлаганини эълон қилди.

Янги эзгу ният элчилари миграция олиб келадиган имкониятлар ва истеъдодларни бутун дунё бўйлаб тарқатишда қандай ёрдам бериши ҳақида ўз овозларини ва қўллаб-қувватлашларини билдирадилар. Тўққиз элчи - саккиз нафар жисмоний шахс ва бир футбол клуби.

- Мен ушбу ажойиб инсонларни ХМТнинг янги минтақавий ва миллий эзгу ният элчилари сифатида кутиб олишдан жуда мамнунман”, - дейди ХМТ Бош директори Эми Поуп. - Улар бутун дунёдаги кашшофлар ва илҳом манбалари. Энди улар яхши бошқариладиган миграцияни қўллаб-қувватлаш ва ҳаракатдаги одамларнинг ҳаётини яхшилаш бўйича бизнинг саъй-ҳаракатларимизга қўшилиш орқали ўзгаришлар қилади.

Эзгу ният элчилари
Фото: om.int

 

- ХМТнинг эзгу ният элчиси сифатида мен муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан фахрланаман. Ҳар бир инсон ҳимояланган ва имкониятларга очиқ дунё учун бирлашайлик, - деди Марказий Осиё ва ундан ташқарида машҳур хонанда Димаш Қудайберген.

Эзгу ният элчилари ўз мамлакатларидаги ХМТ вакиллари томонидан расман тавсия этилган ва синчковлик билан кўриб чиқиш ва баҳолашдан сўнг танланган.

— Оилавий тажрибамдан шуни айтишим мумкинки, миграция тўғри йўлга қўйилса, фойдали бўлади. ХМТнинг эзгу ният элчиси сифатида мен маданий меросим ва спорт тажрибамдан хабардорликни ошириш учун фойдаланмоқчиман, - деди футбол юлдузи Муктар Диакаби.

Димаш Қудайберген билан бир қаторда ХМТнинг эзгу ният элчилари қаторига ганалик актриса ва телебошловчи Ама К. Абебрез, Аргентина/арубалик фотограф Николас Марин Бенитес, маврикийлик фотограф Пол Чой, гвинеялик футболчи Муктар Диакаби, ганалик мусиқачи ва қўшиқ муаллифи Кофи Кинаата, босниялик баскетболчи Жанан Муса, албаниялик психолог, журналист ва ёзувчи Мирела Сула, Уругвайнинг "Атлетико Пенярол" футбол клуби кирган.

1951 йилда ташкил этилган ХМТ миграция соҳасидаги етакчи ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, инсонпарвар ва тартибли миграция муҳожирлар ва жамиятга фойда келтириши тамойилига содиқдир. ХМТ БМТ тизимига 2016 йилда шўъба ташкилот сифатида қўшилган.

Сўнгги хабарлар