Димаш Қудайберген БМТнинг Женева бўлими раҳбари билан учрашди

“6 ноябрь куни мен ажойиб Женева шаҳрига ташриф буюрдим. У ерда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женева бўлими раҳбари Татьяна Валовая билан учрашдим. Учрашув давомида қўшма лойиҳаларнинг истиқболини муҳокама қилдик. Шунингдек, таниқли шахслар умуминсоний қадриятлар, тинчлик ва ўзаро тушуниш ғояларини тарғиб қилишда алоҳида рол ўйнаши мумкинлигини таъкидладик”, – деб ёзади Димаш.
Шунингдек, у Миллатлар саройида бўлиб, Женева кутубхонаси ва БМТ архивларидаги санъат асарлари, тарихий ҳужжатлар ва ашёлар билан танишганини айтди.
Кейинроқ Уилсон саройида – БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси ва Халқаро миграция ташкилотининг бош қароргоҳида учрашувлар бўлиб ўтди.
“Шунингдек, мен Қозоғистоннинг Женевадаги БМТ доимий ваколатхонасига ташриф буюриб, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашдим. Доимий вакил Ерлан Алимбаев билан учрашув чоғида Женева майдонида Қозоғистон фаолиятининг устувор йўналишлари билан танишдим”, – дейди Димаш Қудайберген.