Димаш Қудайберген Арманистон ва Малайзияда концерт беради

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик ижрочи Димаш Қудайберген Арманистон ва Малайзияда концерт бериши ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
None

Арманистон пойтахтидаги концерт афишасида 2023 йил 29 апрел санаси кўрсатилган.

«Еревандаги янги учрашувимизни интиқлик билан кутмоқдамиз», — деб ёзди Димаш Instagram саҳифасида.

Кейинги постда санъаткор Малайзиядаги концерти ҳақида эълон қилди.

«Азиз дўстлар! 24 июн куни Малайзиядаги янги яккахон концертим бўлади. Кўришгунча!», - дея Димаш Қудайберген ўз обуначиларига мурожаат қилди.

Фото: instagram.com/kudaibergenov.dimash

Сўнгги хабарлар