Димаш Хайнань оролида халқаро кинофестивалда иштирок этди

Димаш
Фото: dimashnews

 16 декабрь куни Хитойнинг Хайнань оролида Бешинчи халқаро кинофестиваль очилди, дея хабар беради Kazinform dimashnewsга таяниб. 

Жанубий Хитой денгизининг ажойиб қирғоғида жойлашган Санья шаҳридаги Шангри-Ла курортида машҳур киноижодкорлар, актёрлар ва мусиқачилар тўпланди.

Димаш Қудайберген очилиш маросимида италиялик режиссёр Пьержузеппе Зайининг «Creators: The Past» бадиий фильмининг асосий мавзуси бўлган «Across Endless Dimensions» композицияси билан чиқиш қилди.

Шунингдек, кинофестиваль саҳнасида таниқли хитойлик актриса ва хонанда Лоу Исяо (Loura) билан биргаликда Хитойдаги энг машҳур қўшиқлардан бири – “Жасмин” ижро этилди.

Димаш илк бор 2018 йилда Хайнань ороли кинофестивалида иштирок этиб, дунёга машҳур «My Heart Will Go On» композицияси – “Титаник” фильмининг саундтрекини ижро этди.

Сўнгги хабарлар
telegram