12:16, 10 Декабрь 2023 | GMT +5
Димаш Европадаги машҳур “Виртуози” телекўрсатувида ҳакамлик қилади
Таниқли хонанда Димаш Қудайберген “Виртуози” телекўрсатувида буюк тенор Пласидо Доминго билан бирга ҳакамлар ҳайъати аъзоси эканлигини фахр билан ёзди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда хонанда Instagramдаги саҳифасида пост қолдирди.
"1999 йилда уйда 3 та ажойиб тенорнинг концерти кассетаси бор эди. Йиллар ўтиб, буюк Пласидо Доминго билан Европанинг энг қизиқарли "Виртуози" телекўрсатувида ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлишимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Бу ёш иқтидорли иштирокчиларнинг ҳақиқий юлдуз бўлишлари учун ажойиб имкониятдир. Барча иштирокчиларга ва ҳакамларга омад. Таклиф учун раҳмат”, – деб ёзди Димаш Қудайберген.
Посмотреть эту публикацию в Instagram