Дима Билан зудлик билан Москвадаги касалхонага ётқизилди

Дима Билан
Фото: Вячеслав Прокофьев/ТАСС

Россиялик қўшиқчи Дима Билан йўтал ва нафас олиш муаммоси туфайли Москвада касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Mash Telegram-канали хабарига кўра, хонанда ўткир бронхит билан касалланган.

Касаллик туфайли Тюмень, Пермь, Екатеринбург ва Челябинскда бўлажак концертлар номаълум муддатга қолдирилди.

Қўшиқчининг айтишича, у пульмонолог назорати остида, саёҳат ва парвозлар вазиятни янада оғирлаштириши мумкин.

Сўнгги хабарлар