21:12, 29 Май 2022 | GMT +5
Девон портида улкан яхта ёниб, чўкиб кетди
NUR-SULTAN. Kazinform – Девон портидаги ёнғин натижасида 85 футлик (26 метр) улкан яхта чўкиб кетди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Девон ва Корнуолл полициясининг маълумотлари кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Буюк Британия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги яхтада тўққиз тоннага яқин дизел ёқилғиси бўлганини айтди.
Полиция аҳолини «қаттиқ тутун туфайли» эшик ва деразаларни ёпиқ сақлашга чақирмоқда.
Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги яхта чўкиб кетганини ва ҳозирда атроф-муҳит ифлосланишига алоҳида эътибор қаратилаётганини айтди.