Дэвид Кэмерон Тожикистонга ташриф билан келди

Дэвид Кэмерон
Фото: daryo.uz

DUSHANBE. Kazinform - Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Тожикистонга ташриф билан келди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Уни Душанбе халқаро аэропортида ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Исматулло Насредин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида у Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан қабул қилинади, шунингдек, ташқи ишлар вазири билан ҳам учрашади.

Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, минтақавий масалаларни муҳокама қилади.

Сўнгги хабарлар