Денис Тен сценарийси асосида суратга олинган фильм Қозоғистон ва Жанубий Кореяда намойиш этилади
Сюжетга кўра, қиз ва йигит ижтимоий тармоқларда танишиб, бир-бирини севиб қолишади. Кейинчалик, қизнинг кар ва соқов, йигитнинг эса кўр эканлиги аниқланади. Фильмда ижтимоий тармоқ ҳар қандай тўсиқларни бузиб, ҳақиқий севгига йўл очиши кўрсатилган.
Денис Тен сценарийни 2018 йилда Тимур Бекмамбетовнинг кинокомпанияси номидан Screenlife Contest танловида иштирок этиш учун ёзган. У ўз аризасини яширинча топширди ва финалчилар орасида пайдо бўлди.
«Мен Денисга питчинг ғоясини айтдим. Кейин яширинча ариза берди. Танловга бутун дунёдан 250 дан ортиқ аризалар келиб тушган. Натижада Денис Москвада ўтказилган халқаро танлов ғолибига айланди. Биз аллақачон Лос-Анжелесда суратга олиш ишларини бошлашни режалаштирган эдик. Бу фожиадан бир ой олдин содир бўлган. Кейинчалик Дениснинг онаси билан биргаликда ушбу фильмни суратга олишга қарор қилдик», - дейди Дениснинг дўсти, ижрочи продюсер Игорь Цай.
Суратга олиш ишлари 2019 йил бошида бошланган ва уч ой давом этган. Режиссёр Венеция кинофестивалининг ғолиби Чак Че эди. Халқаро фильмни суратга олишда қозоғистонлик мутахассислар ҳам фаол иштирок этди.
Игор Цайнинг сўзларига кўра, фильм 28 июл куни намойиш этилади. У кузда Жанубий Кореяда ҳам прокатга чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, фильм сценарий муаллифи Денис Тен бундан 4 йил аввал 25 ёшида пичоқдан олинган жароҳатдан вафот этган эди.
Фигурали учувчи Денис Тен 2014 йилда Сочида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган эди.
Фото: Очиқ манбалардан олинган
Муаллиф: Алма Муқанова