Деметриус Андраде ва Жанибек Алимханули жанги промоутер савдосига қўйилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Sports Illustrated ва DAZN инсайдери Крис Манникснинг хабар беришича, Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) америкалик Деметриус Андраде (31-0, 19 КО) ва қозоғистонлик рақиби Жанибек Алимханули (11-0, 7 КО) ўртасидаги ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги учун жанг промоутер савдосига қўйилди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Савдо санаси - 2022 йил 15 январ. Эслатиб ўтамиз, томонларга жангни ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказиш учун 20 кун муҳлат берилган, бироқ бу муддатда ҳеч қандай муваффақиятга эришилмаган. Андраденинг ўзи эса WИC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Жермалл Чарло билан жанг ўтказишни мақсад қилган.

Бунгача ҳар иккала боксчи ҳам аввалги жангларини ноябр ойида ўтказишган: Алимханули собиқ жаҳон чемпиони Ҳассан Ндам Нжикамни нокаутга учратган, Андраде эса ирландиялик рақиби Жейсон Куиглини мағлуб этган.


Сўнгги хабарлар