Декабрь ойида Қозоғистонда сув тошқинларни башорат қилиш тизими ишга туширилади

ASTANA. Kazinform - Декабрь ойидан бошлаб сув тошқинларини башорат қилиш ва моделлаштириш тизими пилот режимида ишга туширилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев маълум қилди.

жаслан мәдиев
Фото: ҚР Үкіметі

“Сув тошқинини башорат қилиш ва моделлаштириш” ахборот тизими ишлаб чиқиляпти. Бу ишлар бир неча босқичлардан иборат. Вазирлик томонидан Фавқулодда вазиятлар, Экология ва табиий ресурслар, ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирликлари билан ҳамкорликда тошқинларни башорат қилиш ва моделлаштиришнинг ягона методологияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Шундай қилиб, жорий йил 1 декабрдан тизимни тест режимида ишга тушириш режалаштирилган”, — деди вазир.

Шунингдек, бугунги Ҳукумат йиғилишида Фавқулодда вазиятлар вазири Чингиз Аринов тошқинга қарши кураш учун қўшимча самолёт ва вертолётлар харид қилиш зарурлигини маълум қилди.

“Биринчидан, қутқарувчиларни махсус кийим ва жиҳозлар билан таъминлаш йўллари қайта кўриб чиқиляпти. Сотиб олинадиган кийимлар сифатли бўлиши, ҳаракатга яроқли ва вазифаларни бажариш учун қулай бўлиши керак. Иккинчидан, юқори сифатли махсус автомобиллар ва муҳандислик жиҳозлари, жумладан, сузиш ускуналари, самолётлар ва вертолётлар харид қилинади. Биз учувчиларни тунги вақтда ва ноқулай об-ҳаво шароитида учишга ўргатиш ниятидамиз”, — деди Чингиз Аринов. 

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар