Декабр ойида Қозоғистонда шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмайди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда декабр ойида Рапид ва блиц бўйича FIDE жаҳон чемпионати ўтказилмайди, деб хабар беради Кazinform Қозоғистон шахмат федерацияси сайтига таяниб.
None
None

Сабаби, яқинда Қозоғистон Ҳукумати томонидан киритилган янги CОVID-19 чекловлари бўлиб, кўплаб потенциал хорижий иштирокчилар учун мажбурий 7 кунлик карантинни назарда тутади.

«Қозоғистон Ҳукумати ва Қозоғистон шахмат федерацияси турнирнинг бекор қилиниши натижасида юзага келган ноқулайликдан афсусда ва ушбу спорт тадбирини 2022 йилнинг биринчи ярмида Халқаро шахмат федерацияси билан биргаликда ўтказишни режалаштирмоқда», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар