Декабрь ойида қишлоқ хўжалиги ярмаркаларига миллионга яқин киши ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform - Жорий йил декабрь ойи бошидан буён мамлакатимиз ҳудудларида 250 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги ярмаркалари ўтказилди, унда бир миллионга яқин фуқаро ташриф буюрди, деб хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.

жәрмеңке
Фото: ҚР Үкіметі

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин раислигида ўтказилган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш бўйича кенгашда маълум қилинди.

Савдо ва интеграция вазирининг биринчи ўринбосари Айжан Бижанова таъкидлаганидек, ярмаркаларни ўтказишга аҳоли ўртасида талаб юқори бўлиб, олиб келинган маҳсулотлар ҳажми тўлиқ сотилган.

“Энг кўп картошка Қарағанди вилоятида – 110 тонна, Алматида – 90 тонна, Чимкентда байрам кунларида эса 45 тонна сотилган”, — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Ярмаркалар билан бирга ҳудудлардаги чакана савдо расталарига барқарорлаштириш жамғармаси ҳисобидан сабзавот етказиб бериляпти.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ермек Кенжеханулининг 19 декабрдаги маълумотларига кўра, барқарорлаштириш фондидан 9,2 тонна картошка, 2,6 тонна сабзи, 2,8 тонна пиёз, 2,1 тонна карам сотилган. Шунингдек, кенгашда ҳар бир ҳудуднинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, келаси май ойига қадар захирадаги сабзавотларни сотиш жадвали таклиф этилди.

Ўтган ҳафта якунларига кўра, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўртача ўсиш индекси 0,1 фоизни, йил бошидан эса 1,1 фоизни ташкил этди.

Йиғилиш якунида Серик Жуманғарин байрам арафасида нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ярмаркаларни фаол ташкил этиш, савдо қонунчилиги устидан давлат назоратини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар