Декабр ойи бошида Қозоғистонда 30 даража совуқ бўлиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - 1-3 декабр кунлари навбатдаги антициклон келиши билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform «Қазидромет» РДКга таяниб.

Декабр ойи бошида Қозоғистонда 30 даража совуқ бўлиши кутилмоқда

Ғарб, шимоли-ғарб ва шимолда ёғингарчилик бўлмайди. Марказда, мамлакат жануби ва жануби-шарқида жанубий циклон ўз таъсирини сақлаб қолади, шунингдек, ёғингарчилик, асосан, қор кўринишида бўлади.

1 декабр куни жанубий ва жануби-шарқий тоғли ҳудудларда, 2 декабрда атмосфера фронтларининг ўтиши билан шарқда кучли қор ёғиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг пасайиши: кечаси республика ғарбида 5-18 даражагача, шимоли-ғарбда 14-30 даражагача, шимолий ҳудудларда 22-32 даражагача, республика марказида 13-30 даражагача, шарқда 22-37 гача, жанубда 8-17 гача, жануби-шарқда 8-28 гача совуқ бўлиши кутилмоқда.