Деҳлига йўл олган Lufthansa самолёти Бокуда шошилинч қўнди

ASTANA. Kazinform – Франкфуртдан Деҳлига йўл олган Lufthansa авиакомпанияси самолёти техник носозлик туфайли Бокуда шошилинч қўнди, деб хабар беради Report нашри.

Делиге бет алған Lufthansa ұшағы Бакуге шұғыл қонды
Фото: Report

Нашр маълумотларига кўра, 25 августда Франкфурт – Деҳли йўналишида LH760 рейсини амалга ошираётган Lufthansa самолёти командири Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортга шошилинч қўнишга рухсат сўраган.

Аэропорт матбуот хизмати маълум қилишича, бунга ҳаво кемаси бортидаги техник носозлик сабаб бўлган.

Boeing 787 самолёти Боку вақти билан соат 23:26 да Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортга муваффақиятли қўнган.

Аэропортнинг тегишли хизматлари барча зарур чораларни кўрган. Йўловчилар ва экипаж аъзоларининг хавфсизлиги таъминланган.