Деҳлида деярли 50 даража иссиқлик қайд этилди

ASTANA. Kazinform - Сешанба куни Ҳиндистон пойтахти Деҳлида янги рекорд даражадаги ҳаво ҳарорати қайд этилди ва 49,9°C га етди, дея хабар беради Kazinform Business Standardга таяниб.

жара
Фото: freepik

Ҳиндистон Метеорология Департаменти (IMD) маълумотларига кўра, Мунгешпур ва Нарела каби баъзи ҳудудларда ҳарорат 49,9 ° С га етган, бу меъёрдан 9 даража юқори. Нажафгардда ҳаво ҳарорати 49,8°C етди.

Деҳлининг Сафдаржунгдаги асосий расадхонаси ўртача ҳароратни 48,5°C ни қайд этди, бу нормадан беш даража юқори.

Деҳлида охирги 100 йил ичида қайд этилган энг юқори ҳарорат 49,2°C бўлиб, у 2022 йил 15-16 май кунлари қайд этилган.

Ҳиндистоннинг айрим штатларида “қизил” даражасида рекорд ҳарорат кузатилмоқда. Бу огоҳлантириш иссиқлик уриши ва иссиқлик билан боғлиқ касалликлар эҳтимоли барча ёш гуруҳлари учун жуда юқори эканлигини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон пойтахтида қаттиқ жазирама содир бўлгани ва ҳаво ҳарорати +47,8 даражага етгани хабар қилинганди. Шунингдек, Харьяна, Датия, Уттар-Прадеш ва Жансида +47 даража ва ундан юқори ҳарорат қайд этилган.

Сўнгги хабарлар