10:24, 09 Май 2024 | GMT +5
Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кг олтин билан қўлга олинди
ASTANA. Kazinform - Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда 5 кг олтин олиб ўтаётганда божхона ходимлари томонидан ушланди. Уларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.

Ҳиндистондаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси 5 килограмм олтинни мусодара қилинди. Бу ҳақда Деҳли Божхона хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Дубайдан келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аэропорт божхона кўригидан ўтказилган. Натижада улар 3,16 миллион рупийлик олтинни ноқонуний олиб киришга урингани аниқланган.
Фуқаролар божхона ходимлари томонидан қўлга олинган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.