Давлатнинг нархларни белгилашга аралашувидан аста-секин воз кечган маъқул – ҚР Сенати раиси

None
ASTANA. Кazinform – Сенат спикери Маулен Ашимбаев раислигида Палата ҳузуридаги «Ёш экспертлар клуби»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform ҚР Парламенти Сенати матбуот хизматига таяниб.

Йиғилишда Давлат раҳбари Мурожаатномасидаги ижтимоий-иқтисодий устувор вазифалар муҳокама қилиниб, уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ўз таклифлари билдирилди. Тадбирда Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров иштирок этди.

Сенат раиси мажлисни очар экан, хусусий тадбиркорлик ташаббусларини илгари суриш, рақобатни ривожлантириш, миллий даромадни адолатли тақсимлаш ва бошқа стратегик ташаббуслар янги иқтисодий сиёсатнинг устувор й йўналишларидан эканини таъкидлади.

«Маълумки, давлатнинг нархларни белгилашга аралашувидан босқичма-босқич воз кечиш, иқтисодиётни монополиядан чиқаришни янада кучайтириш Мурожаатномада белгилаб берилган биринчи даражали вазифалардандир. Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун аниқ ва башорат қилинадиган иқтисодий сиёсат ҳам зарур. Президент молия соҳасини жонлантириш мақсадида янги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди. Бугунги кунда бу борада тегишли ишлар бошлаб юборилган. Шу билан бирга, Давлат раҳбари божхона маъмурияти ва бюджет сиёсати соҳаларини такомиллаштириш бўйича жиддий ислоҳотлар ўтказиш, аниқ чора-тадбирлар кўриш зарурлигини таъкидлади», — деди Маулен Ашимбаев.

Шунингдек, Сенат Раиси давлат-хусусий шериклигининг янги моделини жорий этиш, кредит ресурслари тақчиллигини бартараф этиш орқали тадбиркорликни тизимли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Маулен Ашимбаев Давлат раҳбари томонидан пандемиянинг ресурслар чекланган шароитида мамлакат иқтисодиётига оқибатларини ҳисобга олган ҳолда бир қатор асосий устувор вазифалар белгилаб берилганини таъкидлади.

«Бизга тадбиркорларга яқин йилларда Қозоғистонда ишлаш, ўз касби ва бизнесини юритиш имконини берадиган аниқ қоидалар керак. Бу адолатли, очиқ, демократик Қозоғистоннинг янги парадигмасини шакллантириш йўлидаги биринчи қадамдир. Мурожаатдан келиб чиқадиган иккинчи вазифа – миллий компаниялар ва квазидавлат секторини ва бошқа механизмларни ислоҳ қилиш орқали иқтисодиётдаги давлат улушини камайтириш. Яна бир устувор йўналиш – иқтисодиётни фаол кредитлаш бўйича аниқ мақсадли чоралар кўришимиз зарур. Президентимиз асосий қоидаларни қайд этди. Энди биз ўз тавсияларимизни беришимиз ва уларни асосий манфаатдор томонларга етказишимиз керак. Шунингдек, биз худди шу қоидаларга амал қилишда давом этишимиз керак», - деди Сенат спикери.


Ўз навбатида, Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров вазирлик томонидан бу борадаги ишлар ҳақида тўхталиб, мамлакат ва жаҳонда рўй бераётган иқтисодий жараёнларни ҳар томонлама ўрганиб чиққани учун йиғилиш иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, давлат ва экспертлар ҳамжамиятининг янги ғоялар устида ҳамкорликда иш олиб бориши муҳим қадам эканини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида «Ёш экспертлар» клуби аъзолари солиқ ставкалари ва бошқа ижтимоий трансфертларнинг халқаро амалиёти, жорий санксия зиддияти шароитида маҳаллий бизнес стратегияси ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг бошқа муҳим масалалари бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

Фото: senatе.parlam.kz


Сўнгги хабарлар
telegram