Давлатлар қайта карантин жорий этишга тайёр бўлиши керак - ЖССТ

NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус барча мамлакатларни аҳолининг камида 70 фоизини коронавирусга қарши эмлаш билан таъминлашга тайёр бўлишга ва зарурат туғилганда санитария чекловларини қайтадан жорий этишга тайёр туришга чақирди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

ЖССТ маълумотларига кўра, эмлаш фақат 57 мамлакатда 70% га етган ва дунёда ўртача эмлаш даражаси 60% ни ташкил қилади.

«Барча минтақаларда 70 га яқин мамлакатда COVID-19 юқтириш ҳақида хабарлар сони кўпайди ва бу дунёда тестлар кескин камайиб бораётган бир пайтда содир бўлмоқда», - деди у.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, дунёда коронавирус тарқалиши ва суръатини олдиндан айтиб бўлмайди.

100% эмланиши керак бўлган энг заиф гуруҳлар - бу тиббиёт мутахассислари, 60 ёшдан ошган одамлар ва сурункали касаллиги бор кишилар.

31 май ҳолатига кўра, дунёда коронавирус инфекцияни юқтирган 532 210 230 та ҳолат қайд этилган.

Ўтган суткада вирусни юқтирганлар сони 387 804 кишига кўпайди.

Дунёда коронавирус инфекциясидан вафот этганларнинг умумий сони 6 312 017 кишини ташкил этади.

Бундан ташқари, бугунги кунда 691 та ўлим қайд этилган.

Вирусдан тўлиқ даволанганлар сони 503 169 548 киши ташкил этади.


Сўнгги хабарлар