18:00, 01 Август 2024 | GMT +5
Давлат раҳбари Жозеп Боррель билан учрашди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили – Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррель билан учрашди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Учрашувда томонлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, хусусан, Марказий Осиё давлатларининг ўзаро интеграциясига оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.