Давлат раҳбари Жазоир Президентига табрик телеграммасини йўллади

ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Абдулмажид Теббун ва унинг ватандошларини Жазоир Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Теббун
Фото: Ақорда

— Биз Жазоирни араб дунёсидаги ишончли шерикларимиздан бири деб биламиз. Ишончим комилки, мустаҳкам дўстлик ва ўзаро тушунишга асосланган Қозоғистон-Жазоир муносабатлари халқларимиз фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам ривожланиб боради, — дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев Абдулмажид Теббунга масъулиятли лавозимида муваффақиятлар ва дўст Жазоир халқига қут-барака тилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Миллий дўмбира куни билан табриклаган эди.