Давлат раҳбари Япония Бош вазирига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

Давлат раҳбари Япония Бош вазирига ҳамдардлик телеграммаси йўллади
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Япония ғарбидаги Ното ярим оролида содир бўлган ва кўплаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган зилзила муносабати билан Бош вазир Фумио Кисидага ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

“Мамлакатингизда содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақида совуқ хабар олдим. Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан Сизга ва шундай оғир дамларда ўз яқинларини ё‘қотган оилаларга ҳамдардлик билдираман. Табиий офат оқибатида жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини, бедарак йўқолган фуқароларнинг оила аъзоларига эсон-омон қайтишини тилайман”, — дейилади телеграммада.

Сўнгги хабарлар