Давлат раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Москва вилоятида содир бўлган теракт муносабати билан Владимир Путинга ва қардош Россия халқига Қозоғистон халқи номидан ҳамдардлик билдирди.

Тоқаев ва Путин
Фото: Ақорда

“Давлат раҳбари тинч аҳолига нисбатан зўравонликни кескин қоралашини ва терроризмга қарши курашда Россия билан бирга эканини яна бир бор тасдиқлади. Ўз навбатида Владимир Путин Қасим-Жомарт Тоқаевга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди”, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар