Давлат раҳбари вилоятлар ҳокимлари билан иссиқлик таъминоти бўйича вазиятни муҳокама қилди

Тоқаев
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Атирау, Қарағанди, Павлодар ва Манғистау вилоятлари ҳокимларининг вилоятлар аҳолисини иссиқлик ва сув билан таъминлаш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини тинглади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Президент авария юз берган ҳудудларда иссиқлик ва сув таъминотини тезроқ тиклаш, барча аҳоли пунктларида коммунал тармоқларнинг узлуксиз ишлашини йўлга қўйишни талаб қилди.

Ҳукуматга иситиш мавсумига тайёргарлик кўришда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилди.

Ҳукумат раҳбарияти мамлакат энергетика инфратузилмасининг ёмонлашуви туфайли юзага келган носозликлар бундан мустасно, вазият назорат остида эканлигига ишонтирди.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Давлат раҳбари томонидан Ҳукумат ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юкланган вазифаларни ҳал этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланди.

Сўнгги хабарлар