Давлат раҳбари Венгрия Президенти Тамаш Шуйок билан учрашди

BUDAPEST. Кazinform - Тушлик форматида президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг кенг йўналишларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Венгрия Президенти Тамаш Шуйок билан учрашди
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари ўтган ўттиз йилдан ортиқ дипломатик алоқалар давомида икки қардош халқ ўртасида яқин сиёсий мулоқот, самарали иқтисодий шериклик ва мустаҳкам маданий-гуманитар алоқалар ўрнатилганини таъкидлади.

Давлат раҳбари Венгрия Президенти Тамаш Шуйок билан учрашди
Фото: Ақорда

 

– Қозоғистон ва Венгрия ўртасида муштарак тарих ва маданиятга асосланган мустаҳкам икки томонлама муносабатлар ўрнатилган. Европадаги биринчи элчихонамиз 30 йил аввал Будапештда очилган. Самарали ҳамкорликни ривожлантиришда икки давлат катта салоҳиятга эга. Венгрия Қозоғистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олди. Буни алоҳида таъкидлаш керак. Менинг ушбу ташрифим Қозоғистон ва Венгрия кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ниятида эканидан далолат беради, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, энергетика, транспорт-логистика, металлургия, қайта тикланадиган энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларни ривожлантиришда икки давлат манфаатлари мос келади.

Тамаш Шуйокнинг айтишича, Қозоғистон ва Венгрия географик жиҳатдан узоқ бўлса-да, икки халқнинг тарихи ва манфаатлари муштарак.

Тамаш Шуйок
Фото: Ақорда

 

– Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган Қозоғистон бугунги кунда иқтисодий тараққиёт бўйича Марказий Осиёда етакчи давлат ҳисобланади. Халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни сақлаш мамлакатингиз учун муҳим устувор йўналишдир. Қозоғистон тинчлик ва барқарорликка катта ҳисса қўшмоқда. Бугунги кунда мамлакатларимиз кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, барқарор муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. Маданий алоқаларимиз асрларга бориб тақалади. Венгерлар қозоқларнинг турмуш тарзи билан яхши таниш. Алмати шаҳрининг номи она тилимизда оҳангдор жаранглайди. Чунки халқимиз олмани “олма” деб атайди, - деди Венгрия Президенти.

Қозоғистон - Венгрия
Фото: Ақорда

 

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Қозоғистон ва Венгриянинг етакчи олий таълим муассасалари ўртасидаги академик ва илмий алоқаларни қайта тиклаш, икки халқнинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш зарурлигига эътибор қаратди.

Бундан ташқари, президентлар минтақавий ва халқаро кун тартиби, жумладан, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Бунгача Давлат раҳбари Венгрия Президенти билан учрашиш учун Шандор саройига борганини ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар