Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANА. Кazinform - Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона, аҳил қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг юқори суръатларини қайд этиб, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Томонлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, бўлажак олий даражадаги мулоқотлар жадвалини кўриб чиқдилар.

Сўнгги хабарлар