Давлат раҳбари Улитау вилоятида кончилар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Улитау вилоятидаги “Қазақмис” корпорацияси конида тош қулаши оқибатида ҳалок бўлган ишчиларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик телеграммаси йўллади.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Ҳукуматга фавқулодда ҳолат шароитларини чуқур ўрганишни топширди.

Тармоқ бошқармалари ва вилоят ҳокимлигига ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш топширилди.

Улитау вилоятидаги конда авария юз бериб, 7 киши оғир аҳволда қолгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, конда тош массаси қулаган.

Кейинроқ Жомарт конида еттинчи ишчининг жасади топилган.

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳалок бўлган етти нафар ишчининг жасади юқори қаватга олиб чиқилиб, суд-тиббий экспертиза ўтказиш учун полиция ходимларига топширилган.

Сўнгги хабарлар