Давлат раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform ХАА.

Мулоқот чоғида президентлар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлашга асосланган кенгайтирилган стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканликларини тасдиқладилар.
“Икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.
Қозоғистон ва Туркия президентлари жорий йил ноябрда Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг X саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашдилар. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, ушбу учрашув туркий давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун муҳим қадам бўлади”, – дейилади Ақорда расмий сайтида.