20:01, 27 Сентябрь 2024 | GMT +5
Давлат раҳбари тикувчилик фабрикасини бориб кўрди
TÚRKİSTAN. Кazinform – Президент Ордабаси туманидаги «JNRAY Group» МЧЖ томонидан жорий йилда ишга туширилган тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.
Саноатлаштириш давлат дастури доирасида майдони 6 минг квадрат метр бўлган енгил саноат объектини очиш учун 1,4 миллиард тенге миқдорида молиявий кўмак кўрсатилди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга маълум қилинишича, фабрикада кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва махсус турдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда.
Бугунги кунда корхонада 300 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Келгусида маҳсулот турини кўпайтириш, тикувчилар сонини 500 тага етказиш режалаштирилган.
Керакли хомашё қўшни давлатлар Ўзбекистон ва Қирғизистондан келтирилади.
Давлат раҳбари тикувчилик цехига ташриф буюриб, маҳсулот намуналари билан танишди.