Давлат раҳбари Словакия Республикаси Президентига табрик телеграммасини йўллади
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Петер Пеллегринини Конституция куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Президент дўстлик ва ўзаро тушунишга асосланган Қозоғистон-Словакия муносабатлари келажакда ҳам изчил ривожланиб, янги мазмун билан тўлдирилишига ишонч билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Петер Пеллегринига масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва дўст словак халқига фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан табриклади.