Президент Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан табриклади

ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан табриклади
Фото: Kazinform

Давлат раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан табрик телеграммасини юборди.

Президент миллат бирлигини, барқарор ривожланиш ва тараққиёт сари қатъий қадамини рамзий маънода ифодаловчи ушбу байрам ўзбек халқининг ғурурини оширишини таъкидлади.

– Қозоғистон халқи қардош Ўзбекистоннинг ютуқларидан беғараз хурсанд. Биз халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлашни юксак қадрлаймиз. Бизнинг кўп қиррали ҳамкорлигимиз стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида мисли кўрилмаган даражада ривожланмоқда. Ишончим комилки, қўшма ишларни янада фаоллаштириш ютуқларимизни кўпайтиради ва мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини янги босқичга кўтаради, — дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва қардош ўзбек халқига фаровонлик тилади.