10:45, 09 Август 2024 | GMT +6
Давлат раҳбари Сингапур халқини Миллий куни муносабати билан табриклади
ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Тарман Шанмугаратнам ва Сингапур халқини Миллий куни муносабати билан табриклади, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Президент Сингапурнинг иқтисодиёт, инновациялар ва ижтимоий ривожланиш соҳасида эришган ажойиб ютуқларини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, мамлакат Сингапур билан чинакам дўстлик ва ўзаро ёрдамга асосланган шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Тарман Шанмугаратнам ташаббусларига муваффақият, Сингапур халқига фаровонлик тилади.