Давлат раҳбари Шри-Ланка Президентини Мустақиллик куни билан табриклади

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Шри-Ланка Президентига табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Мемлекет басшысы Шри-Ланка Президентін Тәуелсіздік күнімен құттықтады
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Анура Кумара Диссанаяке ва унинг ватандошларини миллий байрам – Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент ўз телеграммасида Шри-Ланка барқарор ривожланиш ва халқаро обрўсини мустаҳкамлаш борасида салмоқли муваффақиятларга эришганини таъкидлади.

“Қозоғистон Шри-Ланка билан муносабатларни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратади. Мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорлик келгусида ҳам халқларимиз фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига тўлиқ ишонаман”, – дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев Анура Кумара Диссанаякега масъулиятли лавозимида муваффақиятлар ва Шри-Ланка халқига яхшилик тилади.

Сўнгги хабарлар