16:00, 17 Март 2025 | GMT +5
Давлат раҳбари Шимолий Македония Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Шимолий Македония Республикаси Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.

— Қасим-Жомарт Тоқаев Кочани шаҳридаги ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги совуқ хабарни чуқур тушкунлик билан қабул қилганини айтди. Давлат раҳбари Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Шимолий Македония Президенти Гордана Силяновска-Давкова ва яқинларини йўқотганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланган фуқароларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев СNNC компанияси бош директори Шэнь Яньфэнни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.