Давлат раҳбари Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтумга таъзия билдирди
ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтумга укаси Шайх Аҳмад бин Рашид Ал Мақтумнинг вафоти муносабати билан таъзия телеграммасини йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Давлат раҳбари Шайх Аҳмад Ал Мақтумнинг Бирлашган Араб Амирликлари гуллаб-яшнаши, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Ал Мақтум оиласи аъзоларини сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди ва уларга ушбу қайғули дамларда сабр тилади.