Давлат раҳбари Шарқий ҳудуддаги элита уруғчилик хўжалиги фаолияти билан танишди
ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев “Мойли экинлар экспериментал хўжалиги” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Кўп йиллик амалий ва илмий-тадқиқот ишлари натижасида танлаб олинган кунгабоқарнинг янги дурагайлари, шунингдек, соя ва буғдой навлари Президентга тақдим этилди. Корхонада етиштирилаётган уруғларга мамлакат фермерлари орасида талаб юқори ва Россия Федерациясининг 7 та ҳудудига экспорт қилинмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда мойли экинлар майдонларини кўпайтириш истиқболлари ҳақида сўради. Муассаса раҳбари Фарид Абитаевнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда мойли экинлар экиш ҳажми ҳар йили 12-15 фоизга ошиб, шунга мос равишда бозорда талаб ҳам юқори.
Қолаверса, мўл-кўл ем-хашак захираси ва малакали селекция ишлари самарасида агросаноат мажмуаси сут маҳсулотлари етиштириш бўйича етакчи чорвачилик хўжаликларидан бирига айланди.

Бугунги кунда корхонага қарашли товар сут фермаларида 3 мингга яқин қорамол боқилмоқда. Уларнинг аксарияти голштейн-фриз сигирларидир. Хўжаликда кунига 40 тонна сут етиштирилиб, мамлакатдаги тўртта сутни қайта ишлаш корхонасига жўнатилади.
Давлат раҳбари корхонанинг аграр илм-фандаги муваффақиятларини ижобий баҳолаб, бундай тажрибани мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам ёйиш зарурлигини таъкидлади.