Давлат раҳбари Шахтер қишлоғи меҳнаткашлари билан учрашди

Тоқаев
Фото: Ақорда

QARAĞANDY. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Нура тумани Шахтер қишлоғи меҳнаткашлари билан суҳбатлашди.

“Шахтерское” масъулияти чекланган жамияти директори Георгий Прокопнинг айтишича, қишлоқ хўжалиги корхонасида 245 нафар маҳаллий аҳоли меҳнат қилади. Хўжаликда асосан ғалла ва мойли экинлар, шунингдек, картошка етиштирилади. Директорнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги бирлашмасининг техник паркида замонавий занжирли ва ғилдиракли тракторлар, John Deere, Buhler, CLASS, Lovol, Valtra, РСМ, Acros русумли ғалла ўриш комбайнлари мавжуд. Бугун деҳқонлар йиғим-терим кампаниясига шай.

Маҳаллий аҳоли Президентга қишлоқда меҳнат қилиш ва яшаш учун қулай шарт-шароит яратилганини маълум қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев давлат томонидан қишлоқларни ривожлантириш, фермерларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар
telegram