18:22, 05 Декабрь 2023 | GMT +5
Давлат раҳбари Россиянинг Қозоғистондаги элчиси Алексей Бородавкинни қабул қилди
Учрашувда Қозоғистон Президенти мамлакатлар ўртасида давлатлараро муносабатларнинг барча соҳаларида доимий мулоқот йўлга қўйилганини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, Россия Gрезиденти Владимир Путиннинг яқинда Астана шаҳрига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар дўстона қўшничилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ўзаро интилишларини тасдиқлади.
“Учрашувда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликнинг долзарб масалалари ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди”, — деб ёзади Ақорда расмий сайти.