21:30, 30 Декабрь 2024 | GMT +5
Давлат раҳбари республика нашрига суҳбат беради
АSTANА. Кazinform – 2025 йил 3 январь куни “Ана тілі” газетасида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг кенг қамровли суҳбати чоп этилади.
Бу ҳақда ҚР Президенти маслаҳатчиси – Президент матбуот котиби Берик Уали Facebookдаги саҳифасида ёзган.
Суҳбатда Президент ички ва ташқи сиёсатдаги асосий воқеаларга баҳо беради. Шунингдек, мамлакатнинг жорий йилдаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши сарҳисоб қилиниб, келгуси давр учун устувор вазифалар белгилаб берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор давлатлар раҳбарлари Қозоғистон Президентини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳақида ёзган эдик.