Қасим-Жомарт Тоқаев Польша Президентини Мустақиллик куни билан табриклади

Қасим-Жомарт Тоқаев Анжей Дудани Польша миллий байрами – Мустақиллик куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ақорда
Фото: Ақорда матбуот хизмати

– Бугун Польша сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва фуқароларнинг юқори турмуш даражасини таъминлашда катта муваффақиятларга эришди. Ишонаманки, мамлакатингизнинг жаҳон миқёсидаги нуфузи бундан кейин ҳам мустаҳкамланиб, халқ фаровонлиги янада юксалади. Биз Польшани Қозоғистоннинг Европадаги яқин ҳамкори деб биламиз ва муносабатларимизни дўстлик ва ўзаро англашув руҳида чуқурлаштиришга алоҳида аҳамият берамиз, — дейилади телеграммада.

Сўнгги хабарлар