Давлат раҳбари Павлодар вилояти ҳокимини қабул қилди

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Асайин Байханов вилоятнинг ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Асайин Байхановнинг айтишича, вилоят иқтисодиётига 965 миллиард тенге сармоя киритилди. Бу 2022 йилга нисбатан 26 фоизга кўпдир.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, йўловчи ташиш соҳасида 31, машинасозликда 13, қурилиш соҳасида 8 фоиз ўсиш кузатилмоқда. 73 километрдан ортиқ иссиқлик таъминоти тармоғи реконструкция қилинди. Екибастуз иссиқлик электр марказидаги барча 10 та қозонхона таъмирланди. Техник сув учун 11 километр янги қувур ётқизилди, 5,4 километр магистрал иссиқлик таъминоти тармоғи реконструкция қилинди.

Шунингдек, вилоят қишлоқларида 3 та замонавий мактаб барпо этилиши авария ҳолатидаги мактаблар муаммосини ҳал этиш имконини берди. Вилоятда 54 та таълим муассасаси тўлиқ модернизация қилинди. “Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш” миллий лойиҳаси доирасида икки йил давомида 30 та янги тиббиёт муассасаси қурилади.

“Вилоятда жамоат транспорти тизими босқичма-босқич модернизация қилинди. Ўтган йили шаҳар автобус парки 130 та янги автобуслар билан тўлдирилди. Шунингдек, 722 километр автомобиль йўллари таъмирланди. Ўтган йили 37 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 44 қишлоққа янги сув қувурлари тортилди. Шу тариқа вилоятдаги қишлоқ аҳолисининг 98 фоизига тоза ичимлик суви етказиб берилди”, — дейилади хабарда.

Қасим-Жомарт Тоқаев вилоят ҳокимига Иртиш ҳудудини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар