Давлат раҳбари Озарбайжон Президенти билан музокара ўтказди
BAKU. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президенти билан музокара ўтказди. Давлат раҳбари Илҳом Алиевни Озарбайжон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда 2024 йилда Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган СОР-29 саммитини ўтказиш имконига эга бўлиши билан табриклади.

Қасим-Жомарт Тоқаев жуда жадал ривожланаётган, янги мазмун ва қўшма кенг кўламли лойиҳалар билан тўлдирилаётган Қозоғистон-Озарбайжон ҳамкорлиги даражасини юқори баҳолади.
Озарбайжон Президенти Қозоғистон билан қардошлик алоқалари мустаҳкамланишига алоҳида урғу берди.
Музокаралар чоғида Давлат раҳбари савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик, шунингдек, рақамлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, қайта тикланадиган энергия манбалари каби соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Қозоғистон ва Озарбайжон иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарига айланадиган илғор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.