Давлат раҳбари Одил судлов самарадорлиги бўйича Европа комиссияси раисини қабул қилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси судьяларининг IХ съезди доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев Одил судлов самарадорлиги бўйича Европа комиссияси (CEPEJ) президенти Франческо Депаскуале билан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.
Давлат раҳбари халқаро майдонда адолат мезонларини юксалтиришда Ташкилот муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ҳуқуқни қўллаш механизмлари бўйича илғор тажрибаларни миллий суд-ҳуқуқ тизимига жорий этишга алоҳида аҳамият беради.
Қасим-Жомарт Тоқаев таъкидлаганидек, мамлакат ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидан қатъий қадам ташлади. Шу нуқтаи назардан, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ниҳоятда муҳим ўрин тутади.
Ўз навбатида, Франческо Депаскуале Қозоғистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни ижобий баҳолаб, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва адлия тизими самарадорлигини оширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Аввалроқ давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси судяларининг IХ съездида иштирок этган эди.