Давлат раҳбари Нигерия Президентини Мустақиллик куни билан табриклади
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Нигериянинг Мустақиллик куни муносабати билан Президент Бола Аҳмад Тинубуга табрик телеграммасини йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Қозоғистон Президенти мамлакат Нигерияни Африкадаги ишончли шерик деб билишини, шунингдек, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Нигерия Президентига масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар, Нигерия халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.