Давлат раҳбари Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқовни қабул қилди
ASTANA. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондонига мудофаа вазирлигининг жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга халқаро ўқув-машғулот йиғинлари якунлари, жанговар тайёргарликнинг янги усулларини жорий этиш ҳақида маълумот берилди. Қуролли кучларнинг жанговар ва сафарбарлик шайлигини таъминлаш бўйича аввалроқ белгиланган вазифалар ижроси ҳақида ҳам сўз юритилди. Замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, мудофаа инфратузилмасини ривожлантириш, ҳарбий-ватанпарварлик ишларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Руслан Жақсилиқов ҳарбий хизматчилар ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди.
Учрашув якунида Олий Бош қўмондон Мудофаа вазирига Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган қатор вазифаларни топширди.