Давлат раҳбари Монако князини табриклади
ASTANА. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Князь Альбер IIни Монако Миллий куни билан табриклади, дея хабар беради Ақорда.

Қозоғистон Президенти Монако барқарор ривожланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бутун инсониятнинг хавфсиз келажагини таъминлаш борасида катта саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Монако ўртасидаги дўстликка асосланган ҳамкорлик келгусида ҳам икки халқ фаровонлиги йўлида мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.
Давлат раҳбари шаҳзода Альбер II ва Монако халқига фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қасим-Жомарт Тоқаевни Белград аэропортида Сербия Президенти Александр Вучич кутиб олди.
Бу мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг самолёти Қозоғистон Президентини Сербия осмонида кузатиб борди.
Давлат раҳбарлари икки мамлакатнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қиладилар.