Давлат раҳбари Миср Президентига табрик телеграммаси йўллади

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Абдел Фаттоҳ Ас-Сисий ва мисрликларни ушбу мамлакат миллий байрами – Инқилоб куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Akorda
Photo: Akorda

“Қозоғистон ва Миср ўртасидаги умумий маънавий қадриятлар ва ҳар томонлама ўзаро ҳамкорликка асосланган анъанавий муносабатлар соҳаси кенгайганини катта миннатдорлик билан қайд этаман. Халқларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорлигимиз келгусида ҳам жадал давом этишига ва ривожланиб боришига тўлиқ ишонаман”, — дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев Абдел Фаттоҳ Ас-Сисийга масъулиятли лавозимида улкан муваффақиятлар, қардош Миср халқига эса омад тилади.

Сўнгги хабарлар