Давлат раҳбари Миср Парламенти Сенати раисини қабул қилди

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Миср Араб Республикаси Парламенти Сенати раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Миср Парламенти Сенати раисини қабул қилди
Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Миср Парламенти Сенати спикерига эҳтиром кўрсатар экан, унинг Қозоғистонга ташрифи икки томонлама парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

— Биз араб давлатлари ўртасида аввало, Миср билан дипломатик алоқалар ўрнатдик. Бугунги кунда Миср Қозоғистоннинг ислом ва араб дунёсидаги асосий ҳамкорларидан биридир. Конструктив сиёсий мулоқот бошланди. Кўплаб икки томонлама шартнома ва битимлар имзоланди. Биз бу суръатни пасайтирмасдан шерикликни мустаҳкамлаш учун ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Савдо-иқтисодий муносабатлар икки томонлама муносабатларимизнинг асосий негизи бўлиши керак. Бунинг учун икки давлатнинг салоҳияти етарли, - деди Президент.

Абдулваҳоб Абдулрозиқ Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг эзгу тилаклари ва саломини етказди.

Давлат раҳбари Миср Парламенти Сенати раисини қабул қилди
Фото: Ақорда

 

 

– Биз икки давлат ўртасидаги муносабатлар, жумладан, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдормиз. Бу олдимизга қўйган мақсадларни самарали амалга ошириш йўлидаги тўғри қадам, деб ҳисоблайман. Мисрликлар Қозоғистонга алоҳида эҳтиром ва қизиқиш билан қарашади. Икки давлатни бирлаштирадиган умумий жиҳатлар кўп. Ишончим комилки, яқин келажакда ҳар икки томон учун самарали чоралар амалга оширилади, - деди Миср Сенати спикери.

Суҳбат чоғида икки давлат ўртасида парламент дипломатиясини ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари Миср компанияларини транспорт ва транзит, туризм, рақамлаштириш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга таклиф қилди.

Шунингдек, Султон Бейбарис масжидини капитал таъмирлаш орқали тарихий шахс номини мамлакат хотирасида қайта тиклашга катта ҳисса қўшган Миср ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.

Учрашувда икки давлатнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлари ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига салом йўллади.

Сўнгги хабарлар