Давлат раҳбари Мальта Ташқи ишлар вазири Иан Борчни қабул қилди

Давлат раҳбари Мальта Ташқи ишлар вазири Иан Борчни қабул қилди
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Мальта Ташқи ишлар, Европа ишлари ва савдо вазири Иан Борч билан учрашиб, икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, ЕХҲТ доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ЕХҲТ минтақамизда ҳам, ундан ташқарида ҳам хавфсизликнинг долзарб муаммолари шароитида барча уч йўналиш бўйича режали ишларни амалга оширмоқда. Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, Қозоғистон ЕХҲТнинг 2010 йилги саммитининг Астана декларациясида белгиланган мақсадларга эришиш учун барча томонлар билан яқин ҳамкорлик қилиш тарафдори эканлигини тасдиқлади.

– Биз ана шу эзгу мақсадларга эришиш, шунингдек, ҳар томонлама ҳамкорликка асосланган хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ташкилотга раислик қилаётган Мальта билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш учун бор кучимизни ишга солишга тайёрмиз, - деди Давлат раҳбари.

Учрашув якунида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мальта Президенти Мириам Спитери Дебонога эзгу тилакларини йўллаб, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга, Қозоғистон ва Мальта муносабатларига янги суръат бағишлашга тайёр эканини билдирди.

Сўнгги хабарлар
telegram